Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:32

Ҳар куни шоколад ейиш юрак хасталиклари ҳамда диабетнинг олдини олиши мумкин


British Journal of Nutrition журналида чоп этилган мақолага кўра, кунига озгина шоколад истеъмол қилиш қандли диабет касаллиги олдини олиши мумкин.

Люксембург соғлиқ институти, Уорик университети Тиббиёт мактаби, Жанубий Австралия университети ҳамда Мэн университети ўтказган изланиш натижаси буни тасдиқлайди.

Изланиш давомида кунига 100 г шоколад истеъмол қилган шахслар орасида организмнинг инсулинга қаршилик кўрсатиши озайгани ҳамда жигар ферментлари яхшилангани кузатилган.

Изланиш натижалари яна мунтазам равишда шоколад истеъмол қилганлар ҳар куни шоколад емаганларга солиштирганда ёшроқ, жисмонан фаолроқ ҳамда билим савияси юқорироқ эканлигини кўрсатди.

Люксембург соғлиқ институти изланувчиси доктор Алаа Алкерви: “Шоколад истеъмол қилиш ижобий ижтимопий-демографик профиллар гуруҳлари, соғлом турмуш тарзи ҳамда яшироқ соғлиқ учун умумий кўрсаткич бўла олиши мумкин”, деди.

XS
SM
MD
LG