Линклар

Қозоғистон Мисрда бедарак йўқолган талабаларини топишда ëрдам сўради


Мисрда бедарак йўқолган қозоғистонлик талабаларнинг ижтимоий тармоқлардаги сўнгги суратларидан бири.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Миср ҳукуматига расман мурожаат қилиб¸ Қоҳирада бедарак йўқолган 6 нафар қозоғистонлик талабани топишда ëрдам сўради.

Вазирликнинг 25 июль куни билдиришича¸ бедарак йўқолган талабалар Мисрга араб тилини ўрганиш учун борган ва уларнинг ҳаммаси битта квартирада ижарада яшаган.

Қозоғистон расмийларига кўра¸ талабаларнинг барчаси 20 июлдан бери ўз яқинлари билан алоқага чиқмай қўйган. Бедарак йўқолганларнинг экстремистик исломий ғояларга эргашувчилардан бўлмагани айтилмоқда.

Айни пайтда¸ кейинги йилларда Сурия ва Ироқдаги “Ислом давлати” каби радикал экстремистик гуруҳлар сафига қўшилган юзлаб қозоғистонликнинг жангавор ҳаракатларда иштирок этаëтгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG