Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:22

BBC: АҚШ Украинага қурол бериш масаласини кўриб чиқмоқда


АҚШ Давлат департаментининг Украина бўйича махсус элчиси Курт Волкер.

Шарқий Украинадаги қуролли можарога чек қўйиш уринишлари бўйича АҚШ махсус элчиси қилиб тайинланган Курт Волкер Вашингтон маъмурияти Россия томонидан қувватланилаëтган сепаратчиларга қарши урушаëтган Украина ҳукумат кучларига қурол бериш масаласини кўриб чиқаëтганини билдирди.

Волкерга кўра¸ украин армиясини қуроллантиришга ëрдам бериш¸ Россиянинг бу мамлакатдаги ҳатти-ҳаракатларини ўзгартириши мумкин.

“Мудофаа қуроллари¸ Украинага ўзини ҳимоя қилиш имконини берадиган қуроллар¸ масалан¸ танклар Россиянинг Украинага таҳдидини тўхтатиши мумкин”¸ деган BBC билан 25 июль кунги интервюсида АҚШ янги элчиси.

Бу ҳаракатнинг провокация характерида эмаслигини таъкидлаган Волкер¸ Украина шимолида тинчлик ўрнатиш учун Москва билан янги стратегик мулоқот бошлаш лозимлигини айтган.

XS
SM
MD
LG