Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:17

Афғонистонда толиблар ҳужумидан ҳукуматнинг 20 дан зиёд аскари нобуд бўлди


Афғонистон, Қандаҳор вилояти, хавфсизлик кучлари автомашинани текширмоқда. 2017, 22 июл.

Афғонистон мудофаа вазирлиги мамлакат жанубидаги Қандаҳор вилоятидаги ҳарбий базага толиблар амалга оширган ҳужумдан 26 аскар нобуд бўлганини билдирди. Бундан ташқари 10 дан зиёд ҳарбий яраланган.

Мудофаа вазирлигини матбуот котиби Давлат Вазирийга кўра, тўқнашувда Толибон ҳаракатининг қарийб 80 жангариси йўқ қилинган.

Озод Европа/Озодлик радиоси афғон хизматининг ҳукуматдаги ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, ҳарбий базага қилинган ҳужумдан камида 30 га яқин киши ўлган.

Толибон жангарилари ҳарбий базага 26 июл тонгида ҳужум қилди.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олиб, 74 аскар ўлдирилгани, 6 аскар асирга олингани тўғрисида баёнот тарқатди.

БМТ маълумотларига қараганда, жорий йил бошидан буён Афғонистонда тинч аҳолидан 1700 нафарга яқин киши нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG