Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:27

Украиналик учувчи дўлдан шикастланган учқични мувафаққиятли қўндира олди (Видео)


Украиналик учувчи дўлдан шикастланган учқични мувафаққиятли қўндира олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:36 0:00

27 июль куни Истанбулда украиналик учувчининг қаҳрамонона ҳаракати туфайли йўловчилар қутқариб қолинди.

Бу ҳақда хабар қилган haberler.com нашри маълумотига кўра, Отатурк аэропортидан учган "Atlasglobal” учқичи довулга дуч келган ва кучли ёмғир ҳамда дўл оқибатида самолётнинг бурун қисми билан олд ойнаси жиддий шикастланган.

Airbus A320 капитани Александр Акоповнинг матбуотга айтишича, самолёт 4 минг фунт баландликда шикастлангач, аэропортга қайтишга қарор қилинади. Учувчи ҳикоясига кўра, самолётнинг олд ойналари шикастлангани боис, олд томонни кузатиш имконсиз бўлади ва фақат ён ойна (форточка) орқалигина кузатиб, учқични мувафаққиятли қўндиришга эришилади.

Самолёт бортида 121 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган. Учувчининг маҳорати туфайли ҳеч ким шкиастланмаган.

Украина Бош вазири Владимир Гройсман самолёт экипажига моҳирона ҳаракат билан қилган жасоратли иши учун миннатдорчилик билдирди:

“Сизнинг маҳоратингиздан ҳайратга тушдим. Сизлар ҳақиқий қаҳрамонларсиз!” дея ёзди Гройсман Фейсбук орқали.

Хабарларга кўра, 27 июль куни Истанбулда кучли довул бўлиб, ҳатто гольф коптокчаси катталигидаги дўл ёққани кузатилган. Натижада кўчаларни сув босиб, дарахтлар кулаб тушган. Камида ики одам жароҳатлангани айтилаяпти.

XS
SM
MD
LG