Линклар

Германияда 34 яшар қуролланган шахс диско клубини ўққа тутди, 2 киши ўлди


Германия полицияси Констанц шаҳридаги диско клубида бўлган отишмада икки киши ўлгани, яна бир нечаси жароҳат олганини маълум қилди.

Расмий маълумотга кўра, 30 июл куни 34 яшар қуролланган шахс клубда одамларга қарата ўт очган ва 1 кишини ўлдирган, 4 кишини жароҳатлаган. Сўнгра эса унинг ўзи полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Полиция махсус қўшинлар шаҳарга жойлаштирилгани, боиси, ҳозирча ҳужумни якка шахс амалга оширдими ёки унинг шериклари ҳам борми - номаълум қолаётганини билдирди.

Бундан бироз аввал 26 яшар муҳожир Ҳамбург шаҳрида пичоқ билан одамларга ташланиб, бир кишини ўлдирган, 6 кишини жароҳатлаган эди. Германия расмийлари бу ҳужумчида ҳодисадан аввал радикаллик аломатлари кузатилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG