Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:35

Трамп Хитойни Шимолий Корея низосини ҳал этишга "ҳаракат қимаяпти" деб айблади


Президент Доналд Трамп Хитойни АҚШ билан Шимолий Корея ўртасида юзага келган низони ҳал этишда "ҳеч қандай ҳаракат қилмаётганлик"да айблади.

"Биз бундай ҳолнинг давом этишиги йўл қўймаймиз", дея ўз баёнотига қўшича қилди АҚШ президенти.

Трампнинг бу баёнотлари 29 июл оқшомида Twitter саҳифасида пайдо бўлди. Бундан сал аввал Пхенян яна бир минтақалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди ва унинг АҚШ тупроғига қадар ядровий бомбани таший олишини даъво қилди.

30 июл куни эса АҚШ Ҳаво қўшинлари Шимолий Кореянинг навбатдаги синовларига жавоб тариқасида иккита B-1B бомбардимончи самолётни Корея ороли узра учирди.

Расмий баёнотда айтилишича, АҚШ ҳарбий учоқларига Япония ва Жанубий Корея ҳарбийлари ҳамроҳлик қилган.

Ўз баёнотида АҚШ президенти бу аҳволнинг юзага келишида аввалги президент маъмуриятни ҳам айблаб ўтди.

XS
SM
MD
LG