Линклар

АҚШ ҳарбийлари Форс кўрфазида "хавфсиз ва профессионал" ҳаракат қилганини айтмоқда


АҚШ Денгиз қўшинлари Форс кўрфазидаги ҳарбий ҳаракатлари "хавфсиз ва профессионал даражада" бўлганини айтмоқда.

Бироз аввал кўрфазда АҚШ ҳарбий вертолётлари Эрон Инқилоб кучлари томонидан бошқарилаётган ҳарбий кемаларга қарата огоҳлантирувчи маёқ ёруғини йўллаган эди.

29 июл куни АҚШ ҳарбийлари тарқатган баёнотда айтилишича, бир вертолёт халқаро фазо ҳудудида патрулда бўлган ва ракеталар билан қуролланган Эроннинг бир неча кемаси катта тезликда АҚШ кемасига яқинлашаётганини кўрган.

Шундан сўнг, вертолёт учувчилари кемаларни огоҳлантиришга урингани, жавоб олмагач, огоҳлантирувчи маёқларини ёққани айтилмоқда. АҚШ ҳарбийлари шундан сўнггина Эрон кемалари тезлигини пасайтирди, демоқда.

Аммо, Эрон Инқилоб кучлари раҳбарияти эса ўз кемаларининг Рисолат нефт-газ палтформаси томон бораётганини билдирган ва Америка ҳарбийларининг бу ҳаракатини "провокацион" деб баҳолаган.

XS
SM
MD
LG