Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:27

Бердимуҳамедов қатнашган велопойга боис аҳолига машина миниш тақиқланди


RUssia -- Turkmen President Gurbanguly Berdymukhamedov attends a meeting with Russian President in Sochi, November 1, 2016

Туркманистон пойтахти Ашхабод ва бир неча йирик шаҳарларда аҳолига ўз автомобилида юриш бир кунга тақиқлаб қўйилди.

29 июл куни мамлакатда велосипед пойгаси бўлгани сабаб аҳолига эрталабки соат 7дан кечки соат 7 гача машина миниш ман қилинди.

Туркманистонда ҳар йили президент Қурбонқули Бердимуҳамедов шахсан ташкил қилган велопойга бўлиб ўтади. Шанба кунги пойгада Бердимуҳамедов билан бирга ҳукуматнинг қатор амалдорлари қатнашди.

Расмий телевидение бу йилги велопойга Туркманистонда бўлиб ўтиши кутилаётган ёпиқ биноларда ўтадиган Осиё ўйинлари ва Яккакураш мусобақаларига 50 кун қолгани муносабати билан 29 июлда ўтказилганини урғулади.

XS
SM
MD
LG