Линклар

Покистонда Навоз Шарифнинг сафдоши бош вазирликка сайланиши кутилмоқда


Бош вазир бўлиши кутилаётган Шаҳид Ҳоқон Аббосий

Покистон парламенти 1 август куни янги бош вазирни сайлаш учун йиғилади.

Аввалги Бош вазир Навоз Шариф 28 июл куни Олий суд қарори ортидан истеъфо берган. Покистон Олий суди Шарифни 2016 йилда аниқланган Панама ҳужжатларига таянилган коррупция айбловлари асосида эгаллаб турган лавозимидан четлатиш тўғрисида қарор чиқарди.

Покистон парламентида Навоз Шариф етакчилик қилаётган Покистон мусулмонлари лигаси-Наваз партияси кўпчиликни ташкил қилгани боис, унинг ўрнига ўз сафдоши, Шаҳид Ҳоқон Аббосийнинг сайланиши кутилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, Навоз Шарифнинг оиласи оффшор компаниялардаги катта бойлигининг қандай пайдо бўлганини тушунтириб беролмаган. Покистон матбуотига кўра, Шариф ва унинг оиласи устидан жиноят иши қўзғатилиши мумкин.

Аммо, Навоз Шариф коррупция билан боғлиқ айбловларни инкор этиб келади.

Олий суд қарори мамлакат пойтахти Исломободда хавфсизлик чоралари кучайтирилган шароитда қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG