Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:29

Тбилиси Саакашвили Грузияга топширилишига умид қилмоқда


Расмий Тбилиси Михаил Саакашвили Украинага қайтиши билан Киев уни Грузияга топшириш жараёнинини бошлашига умид қилмоқда.

Бу ҳақда “Имеди” телеканалига гапирган Грузия Адлия вазири Тея Цулукианига кўра, бу сиёсий жараён эмас, балки «ҳуқуқий- тергов жараёнидир».

Вазир Тбилиси Саакашвили экстрадициясини 2014 ва 2015 йилларда сўраганини ҳам эслатди.

Цулукианига кўра, Саакашвили 2007 йил ноябридаги тинч намойишни тарқатиш ва “Имеди" телекампанияси вайрон қилинишига алоқадорлик ҳамда 4 миллион доллар камомад қилиш, парламент депутатини калтаклаш каби айбловларда гумонланмоқда.

2015 йил апрелида Украина Саакашвилини топширишдан бош тортган эди.

Ўтган ҳафта президент Петро Порошенко Михаил Саакашвилини Украина ватандошлигидан чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолагани хабар қилинди.

26 июль куни Давлат миграция хизмати расмий сайтида билдирилган маълумотда айтилишича, Украина ватандошлигини олганидан сўнг бир муддат Одесса вилояти губернатори лавозимида ишлаган Саакашвили ватандошлик олаётган пайтда ҳужжатларда ўзи тўғрисида нотўғри маълумотларни кўрсатган.

Расмий маълумотда айтилишича, Сакакашвили Грузияда унга нисбатан жиноят иши очилгани ва сиртдан қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарилганини яширган.

Собиқ президент Михаил Саакашвили 2013 йили Грузиядаги президентлик муддати якунланганидан сўнг мамлакатни тарк этган.

Саакашвили 2015 йилда Украина ватандошлигини қабул қилганидан сўнг Грузия ватандошлигидан маҳрум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG