Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:35

АҚШ сенатори Жон Маккейн АҚШнинг Афғонистондаги стратегиясига ўзгартириш киритишни таклиф қилишини билдирди.

Сенатнинг Ҳарбий хизмат қўмитасига етакчилик қилувчи Маккейн 31 июль куни эълон қилган билдирувида Дональд Трамп президент курсисига ўтирганидан бери олти ойдан ошиқ вақт ўтган бўлса-да, мамлакатда Афғонистонда муваффақиятга эришиш бўйича стратегия йўқлиги айтилади.

“Сентябрда Сенат Миллий мудофаани тасдиқлаш актини кўра бошлаганида энг яхши ҳарбий етакчиларимиз маслаҳатларига таянган ҳолда, ўзгартиришлар киритишни таклиф қиламан. Бу Афғонистонда Американинг миллий манфаатларига муваффақиятли эришиш стратегияси бўлади”, дейилади сенатор билдирувида.

Июль ойида Маккейнга мия саратони ташҳиси қўйилган.

Сенатор аввалги президент Барак Обаманинг ҳам Афғонистондаги сиёсатини танқид қилиб, саккиз йил давомида мамлакатда кўплаб одам ўлганини ва катта маблағ исроф қилинганини айтган.

Маккейн июль ойида АҚШ сенаторларидан иборат делегация билан Афғонистонга сафар қилган эди. Ўшанда сенатор тобора кучайиб бораётган толиблар исёнини тугатиб, у ердаги урушни тугатиш учун янги стратегия керак эканлигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG