Линклар

Германия Европа Иттифоқини АҚШнинг Россияга қарши санкцияларига қарши чиқишга чорлади


Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль.

Германия иқтисодиёт вазири Европа Иттифоқини Россия билан ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган ғарб ширкатларини жазолаши мумкин бўлган янги АҚШ санкцияларига қарши курашишга чақирди.

Ўтган ҳафтада АҚШ Конгресси қабул қилган янги қонун лойиҳасида энергетика соҳасида фаолият кўрсатадиган рус ширкатларига қарши санкциялар қўллаш назарда тутилган. Лойиҳани президент Дональд Трамп имзолаши кутилмоқда.

Қонуннинг Европага таъсир қилиши мумкин бўлган банди президент Трампга Россиянинг “Газпром” ширкати билан Nord Stream-2 қувур линиясини ўтказиш учун ҳамкорлик қиладиган ғарб ширкатларига қарши санкция жорий қилиш имконини беради.

Европа давлатлари етакчилари АҚШ санкциялари уларнинг энергия хавфсизликларига таҳдид солиб, иқтисодиётларига салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда.

“Биз буни халқаро қонунларга зид, деб биламиз”, деди Германия иқтисодиёт вазири Бригитте Циприс.

“Америкаликлар олмон ширкатиларини бошқа давлатда қизиқишлари бўлгани учун жазолай олмайди”, дея сўзини давом эттирди вазир, - Табиийки, биз савдо урушини хоҳламаймиз, аммо Европа Комиссияси бунга қарши чораларни кўриб чиқиши муҳимдир”.

АҚШ бир неча йилдан бери Болтиқ денгизи орқали ўтказилаётган Nord Stream-2 қувур линиясига қарши чиқиб келади. Мазкур лойиҳа Россия газини Украинани четлаб ўтиб, Германияга етказиб бериш мақсадида бошлаб юборилган.

Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль ўган ҳафтада Германия Nord Stream лойиҳасида иштирок этаётган Европа ширкатларbга қарши санкцияларга қараб ўтирмаслигини билдирди.

Айрим олмон бизнес гуруҳлари Трамп Европа ширкатларига қарши санкция жорий қиладиган бўлса, бунга санкциялар билан жавоб қайтаришга чорламоқда.

АҚШ cанкцияларига жавобан Россия президенти Владимир Путин мамлакатдан Қўшма Штатларнинг 755 дипломатини чиқариб юборишга қарор қилди.

АҚШ Давлат департаменти Москванинг бу қарорини “таассуфли ва исталмаган ҳаракат”, деб атади ҳамда Вашингтон Москванинг бу ҳаракатига жавоб қайтаришини билдирди.

XS
SM
MD
LG