Линклар

Москва област судида “ГТА тўдаси” аталмиш гуруҳ устидан кўрилаётган суд иши чоғида бир неча марта ўқ узилди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасига кўра, 5 судланувчи лифтда 2 соқчига ҳужум қилган ва натижада ҳужум қилганлардан 3 нафари отиб ўлдирилган, оғир яраланган икки нафари касалхонага етказилган.

Росгвардия ходими ҳам ўқдан яралангани хабар қилинди.

“ГТА тўдаси” иши бўйича 9 киши судланмоқда. Гуруҳ аъзолари “Дон” автотрассасида 2012-2014 йилларда бир неча кишини ўлдирганликда айбланмоқда. Тергов материалларига кўра, ҳаммаси бўлиб “ГТА тўдаси” қурбони бўлган, гуруҳ яна икки кишига тан жароҳати етказгани айтилади.

XS
SM
MD
LG