Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2018, Тошкент вақти: 17:09

Молиявий пирамида қурганликда айбланаётган Аҳмадбой Турсунбоев устидан суд бошланди


Аҳмадбой Турсунбоев

2 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Тошкент вилояти, Чиноз туманида молиявий пирамида қурганликда айбланаётган Аҳмадбой Турсунбоев устидан суд жараёни бошланди.

Суднинг илк кунида Аҳмадбойга пул ва мулкини берган 50 дан ошиқ одам суд биноси атрофига йиғилди.

Суд мулозими Озодлик билан суҳбатда Турсунбоев устидан маҳкама жамоатчилик учун очиқ ўтказилиши ва ойлаб давом этишини айтди.

- Бугун Аҳмадбой суд залига олиб келинди ва унга расман айблов эълон қилинди. Келаси ҳафтадан гувоҳлар кўрсатмалари тингланади, - деди Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди мулозими.

Аҳмадбой иши бўйича навбатдаги маҳкама эшитувлари 9 август куни ўтказилади.

“Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятларнинг муассиси Аҳмадбой Турсунбоев одамлардан бир йилда икки баробар қилиб қайтариш шарти билан катта маблағларни ноқонуний равишда олиб келганликда айбланмоқда.

Аҳмадбойга тегишли эканлиги айтилаётган 12 миллион доллардан ортиқ пул ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Бир йил аввал қўлга олинган тадбиркор Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳридаги вақтинчалик сақловчи тергов изоляторлари ушлаб турилибди.

Халқ орасида Аҳмадбой дея танилган 38 ёшли тадбиркорга пул берган ва олган одамларнинг сони бир неча ўн мингдан кўп экани айтилади.

Ўзини Зарифа деб таништирган аёл Аҳмадбойга 6 минг доллардан ортиқ маблағ бергани ва бу бўйича судда гувоҳлик беришга тайёрлигини айтди.

-Ҳозир суд биноси олдида турибмиз. Лекин бугун гувоҳларга сўз берилмас экан. Келаси ҳафта келасизлар дейишди. Мен пулимни ундириб беришларини суддан сўрайман, - дейди Зарифа.

Аҳмадбой аҳолидан қимматбаҳо тақинчоқлар ва автомашиналарни ноқонуний равишда қабул қилиб олгани билдирилган.

Лекин, маблағларни олишда тадбиркор ҳеч қандай кафолат хати бермаган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди мулозими Аҳмадбой чув туширган жабрланувчиларнинг гувоҳлик кўрсатмалари 9 август куни тингланишини айтди.

Суд жараёнини Озодликда кузатиб боринг...

XS
SM
MD
LG