Линклар

Эрон Олий раҳбари Ҳасан Руҳонийни президент сифатида эътироф этди


Хоманаий ва Руҳоний

Эрон Олий раҳбари, Оятуллоҳ Али Хоманаий Ҳасан Руҳонийнинг Эрон президенти этиб сайланганини расман тасдиқлади.

"Мен сайлов бўлиб ўтганини тасдиқлайман ва сизни мамлакат президенти этиб тайинлайман," деди Хоманаий Эрон расмийлари ва хорижий меҳмонлар иштирокида Теҳронда 3 августда бўлиб ўтган маросимда.

68 яшар Ҳасан Руҳоний май ойида иккинчи муддатга сайланган эди.

Президент сайловида номзод сифатида рўйхатга олинмаган собиқ президент Маҳмуд Аҳмадинажод ва сайловда Руҳонийнинг асосий рақиби бўлган анъанадор руҳоний Иброҳим Раисий маросимда иштирок этганлар орасида эди.

Унда чиқиш қилган Руҳоний барчани бирдамликка чақирди.

"Мамлакат буюкли учун ҳаракат қилаётганларнинг барчасига ўз қўлимни чўзаман,” деди Ҳасан Руҳоний ва ташқи дунё билан алоқаларни яхшилаш учун сай-ҳаракатларини давом эттиришини билдирди.

Руҳоний президентликка 5 августда қасамёд этади.

XS
SM
MD
LG