Линклар

Шошилинч хабар
20 Sentabr 2026, Toshkent vaqti: 22:20

Медведев: АҚШ билан алоқаларни яхшилаш умиди қолмади

Медведев ва Путин
Медведев ва Путин

Россия бош вазири Дмитрий Медведев баёнотига кўра, санкциялар ҳақидаги қонунни қабул қилиш билан АҚШ Россияга қарши тўлақон савдо урушини эълон қилди ва Россия ҳукумати Вашингтон билан алоқаларнинг яхшиланишига энди умид қилмайди.

"Биринчидан, янги Америка маъмурияти билан алоқаларни яхшилаш умиди тамом бўлди. Иккинчиси, Россияга қарши тўлақон савдо уруши эълон қилинди", - деб ёзди Медведев ўзининг "Фейсбук" саҳифасида.

Россия бош вазири фикрига кўра, Доналд Трамп маъмурияти Конгрессга ижроий ваколатларни "энг паст шаклда" топшириш билан ўзининг умуман бутунлай яроқсиз эканлигини кўрсатиб қўйди.

Чоршанба куни президент Трамп ​Россияга қарши қўшимча санкцияларни назарда тутувчи қонунни имзолаган эди.

This item is part of
XS
SM
MD
LG