Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:46

Покистон толиблари аёллар учун журнал чоп қила бошлади


Покистонлик толиблар ўз журналининг илк нашрида чоп этилган мақола “муслима аёлларни исломнинг муқаддас жангчилари қаторига қўшилишга ундаш”ни мақсад қилиб олган. (Архив сурати)
Покистонлик толиблар ўз журналининг илк нашрида чоп этилган мақола “муслима аёлларни исломнинг муқаддас жангчилари қаторига қўшилишга ундаш”ни мақсад қилиб олган. (Архив сурати)

Покистондаги энг машҳур жангарилар гуруҳининг сафларига аёл жангчиларни жалб қилишга уриниши Ислом давлати (ИД) ва бошқа экстремистик гуруҳлардан ортда қолмасликка ўхшаб кўринади. Маълумки, ўша гуруҳлар сафларини аёллар билан тўлдириш ва тарғиботни кучайтириш учун айни даъватлардан фойдаланган эди.

1 август куни Покистонлик толиблар сифатида машҳур Таҳрики Толибон Покистон (ТТП) экстремистик гуруҳи аёлларга мўлжалланган журналнинг илк сонини чоп қилдирди ва у Муҳаммад пайғамбарга тобеъин бўлган аёл шарафига “Суннати Ҳавла” (“Ҳавла йўли”) деб аталди.

Покистонлик толиблар норози ва маълумотли аёлларни ўз томонига оғдириб олишга интилмоқда. ИД ушбу демографик муаммодан жуда усталик билан фойдаланиб келади, – дейди покистонлик журналист Умар Вараич.

ТТП олдин ҳам янги аскарлар ёллаш учун урду ва инглиз тилларида нашрлар чоп қилдирган эди, аммо ушбу 45 саҳифали журналда илк марта аёлларга қарата мурожаат билан чиқди.

ТТП ҳам, ИД ҳам бошқа исломий гуруҳлар сингари шафқатсиз жиҳодни тарғиб этади, Покистон ва ундан бошқа жойларда таъсир ўтказиш учун ўзаро рақобат қилади. Баъзи ҳолларда баъзи ҳолларда мураккаб рақамли ва интернет воситаларидан фойдаланади.

ИД юзлаб муслима ва мусулмонликни қабул қилган аёлларни Сурия ва Ироқдаги экстремистик гуруҳларга бориб қўшилишга кўндирди. Улар асосан уй ишларини бажариш, жангчиларнинг янги авлодини туғиб бериш билан машғул. Аёллар ҳатто ҳимоянинг сўнгги маррасида жанг ҳам қилмоқда.

ИД 2014 йили ишғол қилган ва ўзини глобал халифалик деб эълон қилган жойларда ҳар куни аёлларни ўғирлаб кетиб зўрламоқда.

Жанговор ислом тадқиқотчиси Тор Ҳаммингнинг айтишича, ТТП ИДнинг ҳам боши очиқ, ҳам жанг қилаётган эрлари қаторига бориб қўшилган аёлларни жалб қилиш тажрибасига қизиқиб қолди.

ТТП чоп этган журнал Покистондай диний жиҳатдан ўта консерватив мамлакатдаги радикаллашув ва аёлларни ҳарбий хизматга ёллаш масаласига ойдинлик киритгандай бўлди.

Покистонлик сиёсий шарҳловчи Марви Сирмедга кўра, сўнгги йилларда, айниқса, университетларда аёлларга мурожаат қилиш ҳоллари кўпайди. Покистондаги экстремистлар Фейсбук гуруҳлари ва Телеграм каналлари орқали тарғибот натижасида ўз томонига кўпроқ аёлларни жалб қила билди.

Сирмед хонимнинг билдиришича, аёлларни ҳарбий хизматга ёллаш экстремизм мафкурасини ёйишда қўл келиши мумкин, чунки уларнинг оиладаги таъсири катта.

Журналда гуруҳ раҳбари мулла Фазлуллоҳнинг номи айтилмаган хотини билан суҳбат чоп қилинган. У эрига 14 ёшида турмушга чиққани айтилади.

У форсчадан “Муқаддас, пок юрт” деб таржима қилинадиган Покистон ҳали “Аллоҳ қонунларни бажара олмади”, деб кўзёш тўкади. Боз устига, яқинда Покистон парламенти қизларни эрта турмушга беришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун қабул қилганини “жиноят” деб атади.

Журналда бўлғуси аёл жангчилар учун маслаҳат рукни бор.

Унда яна “Мегинг жоҳилликдан қўлланма сари сафарим” деган рукн ҳам мавжуд.

Ундаги мақолани Ғарбда олган маълумотидан воз кечиб, мутаассиб исломни танланган врач аёл ёзгани тахмин қилинмоқда.


XS
SM
MD
LG