Линклар

ЕИ Siemens трубиналари Қримга етказилиши ортидан Россиядаги уч ширкат ва амалдорга санкция жорий этди


Европа Иттифоқи Қримга Siemens ширкати ишлаб чиқарган газ трубиналари етказилиши ортидан Россиядаги уч шахс ва уч ширкатга нисбатан санкция жорий қилди.

Қрим ва Севастополга янги электрстанциялари учун лозим бўлган газ трубиналарининг етказилиши Украина ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини бузувчи амал экани таъкидланади ЕИ баёнотида.

ЕИ жорий этган санкциялар Россия Энергетика вазири муовини Андрей Черезов, вазирлик департаменти раҳбари Евгений Грабчак и "Технопромэкспорт" шикарти раҳбари Сергей Топор-Гилкаларга нисбатан жорий этилди.

Шунингдек, Siemens ширкатининг Россиядаги ҳамкорлари бўлган "Технопромэкспорт", "Технопромэкспорт" ва "Интеравтоматика" ширкатлари ҳам санкцияларга нишон бўлди.

Siemens трубиналари Россияга шу мамлакат ҳудудида фойдаланиш шарти билан сотилган эди. Мазкур ускуналарнинг кейинчалик Қримга етказилиши шов-шувга сабаб бўлди.

Siemens ширкати Россия савдо шартномаси талабларини бузди, дея мамлакатда фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG