Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 20:25

Путин Байкал кўли “жуда ифлослангани” ҳақида огоҳлантирди


Россия президенти Владимир Путин жума куни Балкал кўлига қилган ташрифи давомида кўл жуда ифлослангани ҳақида огоҳлантирди.

Байкал кўли дунёдаги энг чуқур кўл бўлиб, ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси ўлароқ тан олинган.

Путин Байкал бутун сайёрага тегишли эканлигини айтиб, уни келажак авлодлар учун сақлаб қолиш муҳим, дея таъкидлади.

Президентнинг айтишича, кўл уйлардан чиққан ахлат сув ва фермерлар химикатлари туфайли ифлосланмоқда.

Аммо Путин атроф-муҳитни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи фаоллар ҳамда нодавлат ташкилотларни сиқувга олиб келади.

2013 йилда кўлни ҳимоя қилиш учун курашган “Байкал тўлқини” деб аталган нодавлат нашкилот хорижий агент деб топилди. Натижада ташкилот ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.

Баайкал тектоник жараёнлар натижасида вужудга келган бўлиб, дунёдаги энг қадимий кўлдир. Олимлар ҳисобларига кўра, унинг ёши 25 миллион йилдир.

XS
SM
MD
LG