Линклар

19 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:31

АҚШнинг БМТдаги вакили Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни олқишлади


АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳэлей ушбу халқаро ташкилотнинг Шимолий Кореяга нисбатан янги санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарорини “бир авлод умри давомида бирор мамлакатга қўллаши мумкин бўлган энг оғир санкциялар”, деб атади.

“БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Корея диктаторига ўз жойини кўрсатиб қўйиш учун тўлиқ таркибда йиғилди. Айни шу дамда кенгашнинг иши билан амали бир бўлди”, деди Никки Ҳэлей​.

Айни пайтда, Ҳэлей 5 август кунги йиғилишда, кўрилаётган чоралар етарли эмас, деди ва “муаммони ҳал қилдик деб ўзимизни овутмай қўя қолайлик, у ҳали-бери ҳал бўладиган муаммо эмас”, деб қўшимча қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп Твиттерда ушбу санкцияларни мақтаб шарҳ ёзди.

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Канг Кюнг-ва билан Филиппиндаги бўлиб ўтаётган минтақавий саммит доирасидаги учрашуви чоғида БМТ санкцияларини “жуда яхши натижа”, деб айтди.

Пхенян июль ойида иккита қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказгандан сўнг БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореяга нисбатан кескин санкцияларни қўллаш учун якдиллик билан овоз берди.

Айни чоғда Хитой Ташқи ишлар вазири Ванг Йион шимолий кореялик ҳамкасбини БМТ санкцияларини бажариш ва “халқаро ҳамжамият”ни менсимасликни бас қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG