Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:48

Олимларнинг айтишича, агар иқлим ўзгаришига қарши курашилмаса, 2100 йилга келиб Европада йилига 152 минггача одам ўлиши мумкин. The Lancet Planetary Health журналида чоп этилган изланишга кўра, бу кўрсаткич ҳозир кунда иқлим туфайли ҳалок бўлаётганлар сонидан 50 баробарга кўпдир.

Изланиш муаллифларинг таъкидлашича, аср якунида кескин иқлим ўзгариши туфайли бўлган ўлимларнинг 99 фоизига иссиқлик сабабчи бўлади.

Мутахассислар изланиш натижалари хавотир туғдиришини, лекин ундаги башоратлар бўрттириб юборилган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Европа Комиссиясининг Қўшма тадқиқот маркази ўтказган изланишда ёзилишича, иссиқхона эффектига олиб келувчи газлар кўламини озайтириш учун ҳеч қандай чора кўрилмаса, аср охирида қуйидагиларни кутиш мумкин:

- Кескин об-ҳаво туфайли ўлишлар сони 1981-2010 йилларда йилига 3 минг кишини ташкил этган бўлса, 2071-2100 йилларда мазкур кўрсаткич йилига 152 мингга етиши мумкин;

- Аср бошида Европада 20 кишидан биттаси табиий офатга учраган бўлса, 2100 йилга келиб ҳар уч кишининг иккитаси табиий офатга дучор бўлиши мумкин;

- Соҳиллардаги тошқинлар туфайли ҳалок бўлганлар сони аср бошида 6 кишини ташкил этган бўлса, аср охирига келиб бу кўрсаткич йилига 233 кишига етиши мумкин.

Изланишда иштирок этмаган Лондон гигиена ҳамда тропик тиббитёт мактаби професори Пол Уилкинсон бу натижалар иссиқхона эффектига олиб келувчи газлар билан курашиш кераклигини яна бир исботловчи кучли аргумент эканлигини таъкидлади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG