Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 06:41

Якутскда Pussy Riot аъзолари ҳибсга олинди


Мария Алёхина

Якутск полицияси Pussy Riot гуруҳи аъзолари Мария Алёхина ва Ольга Борисовани ҳибсга олди.

Улар яқинда укрианалик режиссёр Олег Сенцов ҳимоясига ўтказилган акцияда иштирок этишганди.

2015 йил августида Россия суди украин режиссёри Олег Сенцовни 20 йилга, қримлик фаол Олександр Кольченкони эса 10 йилга озодликдан маҳрум қилган. Улар Қрим Россия томонидан аннексия қилинганидан сўнг ярим оролда террор ҳужуми уюштиришга уринганликда айбдор деб топилган.

Олег Сенцов (чапда) ва Олександр Кольченко (ўнгда)
Олег Сенцов (чапда) ва Олександр Кольченко (ўнгда)

Халқаро ҳамжамият украиналик бу икки шахснинг қамалишини кескин танқид қилиб келмоқда.

АҚШ фикрича, мазкур икки шахсга нисбатан билдирилган террорчилик айбловлари сохтадир. АҚШ Давлат департаменти ўз баёнотида ҳукмни "суднинг хатоси", деб баҳолади.

Amnesty International халқаро ташкилоти суднинг ҳукми адолатсиз бўлгани ҳамда Олег Сенцовга нисбатан тергов давомида қийноқлар қўлланилгани тўғрисида ишонарли далиллар борлиги ҳақида баёнот тарқатди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG