Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2019, Тошкент вақти: 00:22

Саакашвили Украина ватандошлигидан маҳрум қилингани учун судлашмоқчи


Грузия собиқ Президенти Михаил Саакашвили президент Петро Порошенкони уни Украина ватандошлигидан маҳрум қилишда «советча диктаторлик услубларини қўллаш»да айблади.

Саакашвили уни Украина ватандошлигидан ноқонуний маҳрум қилишганини таъкидлаб, суд орқали буни исботлашини айтди.

26 июль куни Порошенко Саакашвилини Украина ватандошлигидан чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

Давлат миграция хизмати расмий сайтида билдирилган маълумотда айтилишича, Украина ватандошлигини олганидан сўнг бир муддат Одесса вилояти губернатори лавозимида ишлаган Саакашвили ватандошлик олаётган пайтда ҳужжатларда ўзи тўғрисида нотўғри маълумотларни кўрсатган.

Расмий маълумотда айтилишича, Сакакашвили Грузияда унга нисбатан жиноят иши очилгани ва сиртдан қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарилганини яширган.

Собиқ президент Михаил Саакашвили 2013 йили Грузиядаги президентлик муддати якунланганидан сўнг мамлакатни тарк этган.

Саакашвили 2015 йилда Украина ватандошлигини қабул қилганидан сўнг Грузия ватандошлигидан маҳрум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG