Линклар

Тожикистонда ҳижобли аёлларга жарима солиниши тўғрисидаги хабар рад этилди


Душанбе, тожик аёллари.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ҳижоб кийган аёлларга катта миқдорда жарима солиниши тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

Вазирлик матбуот котиби Умаржон Эмомали “Ҳижобли аёлларга ҳеч қандай жазо чоралари кўрилмайди. Ҳозир тушунтириш ишлари олиб борилаяпти, холос. Ҳукумат ҳижоб кийиш тожик халқи урф-одатларидан эмаслигини аёлларга эслатмоқда”, - деб билдирди.

Аввалроқ "Азия плюс" агентлиги Душанбенинг гавжум жойларида милиция “ҳижобли аёлларга қарши рейдлар ўтказаётгани” тўғрисида хабар берган эди.

Шохмансур бозоридаги савдогар аёллар агентликка “ҳижоб кийган аёлларга бир минг сомоний миқдорида жарима солинади”, деган огоҳлантирув олганларини айтганлар.

XS
SM
MD
LG