Линклар

Порага $2 млн талаб қилган россиялик вазир устидан суд бошланди


Алексей Улюкаев

Москва шаҳар Замоскворецкий суди сешанба куни Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг собиқ раҳбари Алексей Улюкаевни уй қамоғида сақлаш тўғрисидаги аввал қабул қилинган қарорни яна 6 ойга узайтирди.

Шу куни Улюкаевнинг устидан очилган жиноят иши бўйича дастлабки эшитувлар бошланди. Улюкаев йирик миқдорда пора олганликда айбланмоқда.

Собиқ вазир ўтган йилнинг октябрида “Роснефть” ширкатининг Москвадаги идорасида қўлга олинган эди. У “Башнефть” компаниясини сотиб олиш масаласида ижобий хулоса чиқариб бериши учун икки миллион доллар пора талаб қилганликда айбланмоқда.

Барча айбловларни инкор қилиб келаётган Улюкаев иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 16 августга белгиланди.

XS
SM
MD
LG