Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:59

Хитой Шимолия Кореяга қарши санкциялардан зарар кўришга тайёрлигини билдирди


Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи.
Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи.

- Хитой Шимолий Корея билан яқин иқтисодий алоқаларга эга бўлгани учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жорий этган санкциялардан ҳаммадан кўп зарар кўради, бироқ у бунга тайёр,- деди ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири.

Манила шаҳрида хавфсизликка бағишлаб ўтказилган форумда сўзлаган Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи ўтган ҳафтада БМТ Хавфсизлик Кенгаши қабул қилган янги қарор Шимолий Корея экспортини 1/3 га камайтиришни кўзлайди ва бу Пекин Пхеньяннинг ракеталар синовини тўхтатиш тарафдори эканини кўрсатади, деб айтди.

– Хитойнинг Шимолий Корея билан қалин иқтисодий алоқалари ҳисобга олинса, БМТ қарори бажарилишидан у энг кўп зарар кўриши маълум бўлади, – деди Ванг. – Бироқ халқаро қуролларни тарқатмаслик тизими, минтақадаги тинчлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш мақсадида Пекин ушбу қарорни оғишмай амалга оширади.

Хитой АҚШ Шимолий Корея ҳукуматига қарши илгари сураётган БМТнинг оғир санкцияларини тўла қўллаб-қувватлаб келмоқда, аммо ушбу мамлакат расмийлари санкциялар Шимолий Кореянинг оддий халқи билан “нормал” савдога таъсир кўрсатмаслиги кераклигини ҳам айтмоқда.

Вангнинг айтишича, БМТ қарорида Қўшма Штатлар, Жанубий Корея, Хитой, Россия ва Япония иштирокидаги олти томонлама музокаралар қайта бошланиши кераклиги таъкидланади.

Яна вазир жаноблари АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Шимолий Корея ракета синовларини тўхтатса, Қўшма Штатлар у билан мулоқотни бошлашга тайёр эканини маълум қилганини, Пхеньяндан ҳам шундай йўл тутишни кутаётганини айтди.

Бироқ Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Манила форумида ракета синовларини тўхтатиш ва мулоқотни бошлаш борасида ҳеч қандай ишора бермади.

Ри Йонг Ҳо 7 август куни Пхеньян “ҳеч бир ҳолатда” ядро қуроллари ёки баллистик ракеталар масаласини музокара столига қўймаслигини айтди. У мамлакати ўз ядро қуролини “АҚШдан бошқа” ҳеч қайси мамлакатга қарши қўлламаслигини маълум қилди.

Шимолий Корея вазири Корея ярим оролидаги можаро учун фақат АҚШни айблади.

XS
SM
MD
LG