Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:07

Шимолий Корея АҚШга Гуам оролига ракета зарбаси бериш билан таҳдид қилди


Шимолий Кореянинг қитъалараро “Hwasong-14” баллистик ракетаси.

Шимолий Корея 9 август куни АҚШнинг Тинч океандаги Гуам оролига ракета ҳужуми уюштириш режасини ўрганаётганини билдирди.

Мазкур баёнот президент Дональд Трамп "Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилишдан тийилиши лозим, акс ҳолда Қўщма Штатлар Кореяга жаҳонда мисли кўрилмаган даражадаги ғазаб ва ўт очиш билан жавоб қайтаради”, деган огоҳлантиришидан сўнг эълон қилинди.

Шимолий Корея асосий мақсад АҚШга зарба бера оладиган ядровий ракетани ишлаб чиқариш эканини билдириб келмоқда.

Шимолий Кореянинг KCNA давлат ахборот агентилиги “Раҳбаримиз Ким Чен Ин истаган пайтда қарор қабул қилиши биланоқ Гуамга ўртача узоқликка учадиган стратегик баллистик ракета билан зарба берилиши мукмин”, деб хабар тарқатди.

Гуам АҚШнинг Осиё-Тинч Океани ҳудудидаги муҳим ҳарбий миссияларини бажаришга имкон берадиган стратегик оролдир.

XS
SM
MD
LG