Линклар

Берлинда эркаклар, аёллар ва гейлар биргаликда намоз ўқиши мумкин бўлган масжид очилди


Иллюстратив сурат. Мазкур сурат хабарга бевосита алоқадор эмас.

Берлиндаги Авлиё Иоанн протестант черкови ҳовлисидаги бир хонада Ибн Рушд-Гёте номи берилган масжид ташкил этилди.

БиБиСи радиосининг 8 август куни билдиришича, бу Германияда черков ҳовлисида очилган илк масжид бўлиб, унда эркаклар ва аёллар ёнма-ён намоз ўқишига ва аёлларга жума намозида имомлик қилишга ҳам рухсат берилади.

“Ундан ташқари, у гей жамоатчилик вакилларига ҳам очиқ”, деб ёзади БиБиСи.

Хабарда айтилишича,масжидга келиб чиқиши туркиялик бўлган Германия ватандоши адвокат ва феминист Сейран Атеш исмли аёл асос солган.

“Инклюзив Ислом, яъни барчани қабул қилувчи бу ҳаракат тарафдорлари сони ортиб бормоқда. Унинг янги масжидлари очилмоқда, аммо, ҳозирча асосан хусусий уйларда”, деб ёзади БиБиСи.

Хабарда айтилишича,илк инклюзив масжидлардан бирини 2012 йилда Парижда гей эканини яширмайдиган имом Людовик-Муҳаммад Зоҳид ташкил этган. У асли жазоирлик бўлиб,Францияда ўзининг қонуний турмуш ўртоғи билан яшайди.

Зоҳид Европанинг бошқа бурчакларида масжидлар очишда Атешга ёрдам бермоқда.

XS
SM
MD
LG