Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:02

Эрон Тожикистондаги қотилликларга алоқадорлигини расман инкор қилди


Эроннинг Тожикистондаги элчихонаси Тожикистон ИИВнинг ҳужжатли фильмида Теҳронга нисбатан айтилган барча айбловларни расман инкор қилди.

«Эронга нисбатан «Тожикистондаги фуқаролар уруши йилларида шов-шувли қотилликларнинг ташкилотчиси ва ҳомийси» сифатида тақалган барча айблар жуда шубҳали», - дейилади 9 август куни Эрон дипломатик ваколатхонасининг сайтида жойлаштирилган дипломатик ваколатхона расмий баёнотида.

«Фильмда судланган шахсларнинг кўрсатмалари айтилади, аллақачон дунёдан ўтган одамлар номидан муаллифларнинг таъкиди жаранглайди, бу ҳақиқат тарзида қабул қилинмаслиги керак», - дейилади элчихонанинг баёнотида.

Элчихона таъкидлашига кўра, тайёрланган фильм икки халқ манфаатларига хизмат қилмайди ва унинг муаллифлари Тожикистон ва Эроннинг дўстона муносабатларига рахна сола олмайдилар. «Фильм муаллифлари ўз мақсадларига эриша олмаслигига ҳеч шубҳа йўқ», - дея қатъий ишонишади элчихонадагилар.

8 август куни кечқурун мамлакатнинг ҳамма телеканалларида Тожикистон ИИВ томонидан тайёрланган 45 дақиқалик ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Унда муаллифлар Эронни Тожикистондаги фуқаролар уруши йилларида террорчиларни молиялаштирганликда айблайдилар. Тожикистондаги машҳур сиёсатчилар, олимлар ва журналистларнинг ўлдирилиши Теҳроннинг молиявий қўллаб-қувватлаши ёрдамида ва Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзоданинг топшириғига биноан содир этилган, деб таъкидланади фильмда.

XS
SM
MD
LG