Линклар

Туркияда АҚШ самолётига ҳужум қилмоқчи бўлган россиялик ушланди


Турк полицияси ходими. Озодлик архивидан.

Туркияда АҚШ ҳарбий учоғига учувчисиз бошқариладиган аппарат билан ҳужум қилишга тайёргарлик кўрганликда гумон қилиниб, Россия фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Haberturk , Hurriyet ва бошқа бир қатор нашрлар хабар қилди.

Турк матбуотига кўра, қўлга олинган шахс “Ислом давлати” экстремистик ташкилоти тарафдори бўлиб, у АҚШнинг Туркиядаги Инжирлик ҳарбий базасидаги бомбардимончи самолётлардан бирини портлатишни режалаштирган.

Россиянинг Туркиядаги элчихонаси қўлга олинган шахс билан боғлиқ вазият ўрганилаётганини билдирган.

Инжирлик ҳарбий базаси Туркиянинг жанубида жойлашган. Анқара билан имзоланган шартномага мувофиқ, мазкур базада АҚШ ҳарбийлари ҳамда Сурия ва Ироқда исломчиларга қарши амалиётларида қатнашаётган халқаро коалиция ҳарбий учоқлари жойлаштирилган.

XS
SM
MD
LG