Линклар

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси Текебаевга қирғиз тилидан имтиҳон топширишга рухсат бермади


Қирғизистон парламентидаги “Ата Мекен” фракцияси лидери Ўмурбек Текебаев.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси “Ата Мекен” партияси лидери Ўмурбек Текебаевнинг қирғиз тилидан имтиҳон топширишига рухсат бермади.

Давлат тилидан имтиҳон топшириш Қирғизистон президенти сайловида президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун бажарилиши лозим бўлган талаблардан биридир.

Қирғизистон парламентидаги “Ата Мекен” фракцияси лидери Ўмурбек Текебаев устидан қўзғатилган жиноят иши бир неча ойдан буён судда кўрилмоқда. Судланувчи қамоқда сақланмоқда.

Россиялик тадбиркорлар Алексей Модин ва Леонид Маевскийларнинг кўрсатмалари асосида очилган жиноят ишибўйича Текебаев 1 миллион доллар пора олганликда айбланиб суд қилинмоқда.

Текебаев ўзи устидан жиноят иши ортида сиёсий мотивлар мавжудлигини айтиб келади.

Жиноят ишини очган бош прокуратура бу ишда сиёсий мотивлар йўқлигини айтган.

Қирғизистон президенти сайлови 15 октябрда бўлиб ўтади. Президентликка 50 нафар атрофида талабгор номзоди кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG