Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:58

Қирғизистон мухолифати лидери Текебаев устидан ҳукм келаси ҳафтада ўқилади


Қирғизистон суди ҳаками пора олганликда айбланаётган қирғиз мухолифати лидери Ўмурбек Текебаев устидан ҳукм келаси ҳафтада ўқилишини билдирди.

Қирғизистон парламентидаги “Ата Мекен” фракцияси лидери Текебаев устидан қўзғатилган жиноят иши бир неча ойдан буён судда кўрилмоқда.

Судланувчи қамоқда сақланмоқда.

Россиялик тадбиркорлар Алексей Модин ва Леонид Маевскийларнинг кўрсатмалари асосида очилган жиноят иши бўйича Текебаев 1 миллион доллар пора олганликда айбланиб суд қилинмоқда.

Текебаев ўзи устидан жиноят иши ортида сиёсий мотивлар мавжудлигини айтиб келади.

Жиноят ишини очган бош прокуратура бу ишда сиёсий мотивлар йўқлигини айтган. Қирғизистон президенти сайлови 15 октябрда бўлиб ўтади.

Президентликка 50 нафар атрофида талабгор номзоди кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG