Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:42

АҚШ президенти Доналд Трамп Россиядан 755 нафар АҚШ дипломатини чиқаргани учун Россия президентига ташаккури ҳазл бўлганини айтди.

Жаноб Трамп Қўшма Штатлар бюджети чиқимларини камайтиришга ёрдам бергани учун Путинга миннатдорчилик билдирганди.

10 август куни журналистлар саволларига жавоб берар экан,Трамп: “Мен унга миннатдорчилик билдирмоқчиман, чунки биз ойликларни тўлашга кетадиган ҳаражатларни камайтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Энди ойлик ҳаражатлари ҳам қисқаради. Биз катта миқдордаги маблағларни тежаб қоламиз”, деганди Трамп.

Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс Трампнинг бу баёноти киноя тарзида айтилганини билдирди.

Ўтган ойда АҚШда Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги қонун қабул қилинганига жавобан, президент Путин Москвадаги мингдан ортиқ америкалик дипломатлар сонини 755 нафарга қисқартириш тўғрисида баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG