Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2019, Тошкент вақти: 12:20

АҚШда намойишчиларга қарши қилинган автомобиль ҳужумида бир аёл ўлди (ВИДЕО)


Шарлотсвиллдаги автомобиль ҳужуми
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:04 0:00

Шарлотсвиллдаги автомобиль ҳужуми

12 август куни АҚШнинг Шарлотсвилл шаҳрида амалга оширилган ҳужум натижасида бир аёл ҳалок бўлди, 19 одам жароҳатланди. Намойишчилар устига автомобиль билан бостириб борган 20 яшар Жеймс Алекс Филдс қўлга олиниб, унга қарши иш очилди. Шаҳарда фавқулодда вазият эълон қилиниб, хавфсизликни таъминлаш учун Миллий гвардия аскарлари сафарбар қилинди.

АҚШ федерал терговчиларининг билдиришича, Шарлотсвиллда оқ ирқчилар билан ўнг қанот фаоллар ва уларга қаршилар ўтказган намойиш иштирокчиларига автомобиль билан қилинган ҳужум бўйича иш очилган.

АҚШ полициясига кўра, автомобилни 20 яшар Жеймс Алекс Филдс оломон устига ҳайдаган. Ҳодиса ортидан уни полиция қўлга олган. Унга нисбатан қотиллик ҳамда яна тўртта бошқа айблов қўйилди.

Содир бўлган ҳодиса акс этган видеода Филдснинг автомобилини катта тезликда одамлар устига ҳайдагани оқибатида кўплаб одам жароҳатланганини кўриш мумкин.

Расмийлар вертолёти қулаши ортидан ҳалок бўлган икки виржиниялик аскар ўлими ҳам Шарлотсвиллдаги намойишлар билан боғлиқ эканлигини айтишди.

АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс “Шарлотсвиллдаги зўравонлик ҳамда ўлимлар Америка қонунчилиги ва адлияси юрагига қилинган зарба” эканлигини таъкидлади.

Федерал қидирув бюроси барча мавжуд далил ва фактлар тўпланишини билдирди.

АҚШ презинденти Дональд Трамп Қўшма Штатларда бундай зўравонлик учун ўрин йўқлигини айтиб, америкаликларни “мамлакатига ҳамда одамларнинг бир-бирига бўлган муҳаббати бирлаштириши” кераклигини таъкидлади.

Виржиния штати губернатори Терри Маколифф: “Шарлотсвиллга келган барча оқ ирқчилар ва фашистларига гапим бор. Бизнинг айтадиганимиз содда ва тушунарли: Уйларингизга кетинглар”, деди.

Намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бошланганидан кейин шаҳарда фавқулодда вазият эълон қилиниб, хавфсизликни таъминлаш учун Миллий гвардия аскарлари сафарбар қилинди.

Автомобиль ҳужуми амалга оширилишидан аввал Трамп Twitterда халқни бирлашишга чақирди:

“Барчамиз бирлашиб, нафратни қоралашимиз керак. Америкада бундай зўравонлик учун ўрин йўқ. Келинг, бирлашайлик”, деб ёзди президент.

Кўплаб демократлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳамда айрим республикачилар Трампни намойишда иштирок этган оқ ирқчиларни, жумладан, нео-фашистларни ҳамда “Ку-клукс-клан” аъзоларини қораламагани учун танқид қилди.

Сенатор Кори Гарднер: “Жаноб президент, ёвузликни ўз номи билан аташамиз керак. Булар оқ ирқчилардир, қилган ишлари эса маҳаллий терроризмдир”, деб ёзди.

XS
SM
MD
LG