Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:06

Афғонистонда ишидчилар амири ўлдирилди


Афғонистонда “Исломий давлат” гуруҳининг амирларидан бири Абдул Раҳмон ўлдирилди.

АҚШ қўмондонлигининг 13 август куни эълон қилишича, воқеа уч кун аввал содир бўлган. Абдул Раҳмон АҚШ ҳарбий кучларининг Афғонистон шарқидаги Кунар вилоятида жиҳодчилар жойлашган ҳудудларга ҳаводан қилган ҳужуми пайти ўлдирилган. Ҳужумда ишидчиларнинг яна уч лидери йўқ қилинган.

АҚШ генерали Жон Николсон Абдул Раҳмоннинг ўлими “Исломий давлат” гуруҳига қарши навбатдаги зарба эканини айтиб, Афғонистондаги ишидчилар устидан жорий йил охиригача ғалабага эришилишига ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG