Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:42

Криптовалюта – Биткоиннинг курси 4000 долларга чиқди


Криптовалюта – Биткоин (Ƀ)нинг курси сўнгги бир неча кунда 10 фоизга ошиб, 13 август куни 1Ƀ нархи 4 минг АШ долларидан зиёдни ташкил қилди.

Биткоин нархи кун сайин ўсишда давом этмоқда: жорий йил 5 августида 1Ƀ нархи 3000 доллар бўлган бўлса, 11 август куни 3500 долларга чиққанди ва икки кун ичида 4000 доллардан ошиб кетди.

Биткоин – дунё бўйича криптовалюталар ичида энг оммабопи ҳисобланади. Ушбу валюта мутлоқо эркин ҳисобланиб, фақат интернетда, рақамли дунёда мавжуд. Биткоинни бирор давлат ёки шахс назорат қила олмайди. У ўз эгаси ва сотувчи орасида тўғридан тўғри амалга оширилиб, банк ёки почта орқали ўтмайди ва шу боис ҳам маҳфийлик сақлаб қолинади. Ҳозирда биткоинни доллар, евро ёки бошқа исталган валюта эвазига сотиб олиш мумкин. Айни пайтда биткоинга исталган нарсани ҳам харид қилиш мумкин.

Япония бозорида биткоинга ишонч ошаётгани боис унинг курси яқин кунларда 5000 долларга чиқиши башорат қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG