Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2019, Тошкент вақти: 21:30

Қозоғистонда мустақил газета муҳаррири судга тортилди


Жанболат Мамай

Ҳукумат танқидчиси сифатида танилган қозоқ журналисти пул ювишда айбланиб, судга тортилди.

"Сиёсий қалам – Трибуна" мустақил газетасининг бош редактори Жанболат Мамай устидан суд 14 августда Олма-отада бошланди.

Терговчиларга кўра, Мамай гўёки қидирувдаги қозоқ корчалони Мухтор Аблязов томонидан ўғирланган пулни ювишга алоқдор бўлган.

Аблязов билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирган Мамай унга қўйилаётган айбловлар сиёсий важларга асосланганини айтади.

Қозоғистондаги ВТА банкининг собиқ раҳбари Мухтор Аблязов президент Нурсултон Назарбоевнинг асосий рақиби ҳисобланади.

Хорижда истиқомат қилаётган Аблязов Қозоғистон, Россия ва Украина томонидан 5 миллиард долларни ноқонуний ўзлаштиришда айбланмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG