Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2019, Тошкент вақти: 23:21

Доғистонда қуролли жиноий гуруҳ раҳбари ўлдирилди


Россия расмийларига кўра, Шимолий Кавказнинг нотинч Доғистон минтақасида қуролли жиноий гуруҳнинг раҳбари ўлдирилган.

Миллий Антитерроризм Қўмитасининг 14 августда чиқарган хабарига кўра, "Хунзах" номи билан танилган гуруҳнинг раҳбари Орота қишлоғида 13 августда ўтказилган амалиёт пайтида “ликвидация” қилинган.

Йўл қилинган шахс Россияда бир неча йилдан буён қидирувда бўлган Хожимурод Гаджиев экани хабар қилинади.

Ушбу расмий хабар мустақил манбалар томонидан ҳозирга қадар тасдиқлангани йўқ.

Расмийларга кўра, Гаджиев гуруҳи 2014 йилда мусулмон руҳонийсини ўлдириш ва маҳаллий бизнесменлардан пул ундиришда айбланган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG