Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2019, Тошкент вақти: 04:52

Бодом юрак хасталикларига чалиниш хавфини озайтиради


Бодом

Янги изланиш натижаларига кўра, мунтазам равишда бодом ейиш киши танасида зичлиги юқори альфа-липопротеинлар (HDL) кўламини оширади. Бу протеинлар “яхши холестерин” номи билан ҳам маълум.

Journal of Nutririon журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, мунтазам бодом истеъмол қилган одамларда зичлиги юқори альфа-липопротеинлар кўпайиб, уларнинг ишлаши янада яхшиланади.

Пенсильвания штати университети профессори Пенни Крис-Этертон: “Бодомни ўз ичига олган диета зичлиги паст альфа-липопротеинлар ёки LDL холестеринни камайтириши ҳақида кўп изланишлар ўтказилган”, деди.

“Аммо яхши холестерин ҳисобланувчи ва юрак хасталиклари хавфини озайтирувчи HDL холестеринга бодом қандай таъсир кўрсатиши ҳақида унча кўп изланиш йўқ”.

Яхши холестерин тўқималардаги, жумладан, артериялардаги холестеринни тўплаб, уларни организмдан чиқариб юборишда кўмаклашади.

Крис-Этертон бодом юрак хасталикларига чалиниш хавфини бутунлай йўқ қилмаса-да, уни истеъмол қилиш фойдадан холи эмаслигини таъкидлади.

Бодом юрак касалликлари олдини олиш билан бирга, организмни яхши ёғлар, Е витамини ҳамда тола билан таъминлайди.

XS
SM
MD
LG