Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 13:54

Россиянинг собиқ иқтисодиёт вазири "Роснефть" раҳбари провокацияси қурбони бўлганини айтди


Россиянинг собиқ иқтисодиёт вазири Алексей Улюкаев (чапда) "Роснефть" раҳбари Игорь Сечин уюштирган провокация қурбони бўлгани тўғрисида баёнот берди.

Россиянинг собиқ иқтисодиёт вазири Алексей Улюкаев "Роснефть" раҳбари Игорь Сечин уюштирган провокация қурбони бўлгани тўғрисида баёнот берди.

Москванинг Замоскворечье суди чоршанба куни бошланган суд жараёни мажлисида Улюкаевнинг айтишича, унинг устидан жиноят иши фақатгина Сечиннинг кўрсатмасига асосланиб қўзғатилган. Улюкаевга кўра, бу иғвода ФСБ ҳамда "Роснефть"нинг хавфсизлик хизмати бошлиғи Олег Феоктистов иштирок этган.

Москванинг Замоскворечье суди чоршанба куни Россиянинг собиқ иқтисодиёт вазири Алексей Улюкаевга нисбатан қўзғатилган ишни моҳиятан кўриб чиқишни бошлади. Уни йирик миқдорда пора олишда айблашмоқда. Бу айблов бўйича энг юқори жазо — 15 йилга озодликдан маҳрум қилишдир.

Тергов хулосасига кўра, Улюкаев "Башнефть" компаниясини сотиб олиш бўйича битимни ижобий баҳолаш учун икки миллион доллар талаб қилган. У ўтган йил ноябрда «Роснефть» офисида қўлга олинган эди. Улюкаев ишидаги гувоҳлар орасида «Роснефть» раҳбари Игорь Сечин ҳам кўзга ташланмоқда.

8 агуст куни, дастлабки суд мажлисидан сўнг, Улюкаев ўз айбини тан олмаслигини яна баён қилган эди. У ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини «иғвогарлик» деб атаган. Суд собиқ вазирнинг уй қамоғини ҳам 27 январгача узайтирди.

XS
SM
MD
LG