Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 00:20

"Туркманистон президенти хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари қамоқда вафот этди"


Туркманистон президенти хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари, Ақмурот Режепов

"Мемориал" инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотининг хабар беришича, Туркманистон собиқ президенти Сапармурот Ниёзовнинг хавфсизлик хизмати бошлиғи Ақмурат Режепов бир ҳафта муқаддам қамоқхонада вафот этган.

Ақмурат Режепов 10 йил муқаддам президент Ниёзов ўлимидан кўп ўтмай қамоққа олинган ва номаълум қамоқхонада ушлаб турилган эди.

Қароргоҳи Москвада жойлашган "Мемориал" ташкилотининг Марказий Осиё бўйича лойиҳаси раҳбари Виталий Пономарёвнинг айтишича, Режепов қариндошларига унинг 10 августда тромбоз (қоннинг тўпланиб қолиши) касалидан вафот этгани хабар қилинган.

Туркманистон расийлари Режепов жасадини айни куннинг ўзидаёқ унинг яқинларига топширганлар.

"Серый кардинал" лақаби билан танилган генерал-лейтинант Режепов Сапармурот Туркманбошининг энг яқин шахсларидан бири сифатида кўриларди.

У Ниёзов Совет Туркманистонига бошлиқ бўлган 1985 йилдан бошлаб унинг қўриқчилари бошлиғи бўлиб ишлаган.

Туркманистон собиқ расмийларига кўра, Режепов 2006 йил декабрида Сапармурот Ниёзов вафот этиши ортидан президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг қудратга келишида муҳим рол ўйнаган шахслардан ҳисобланади.

Аммо Бердимуҳаммедов 2007 йилнинг 15 майида Режеповни президент хавфсизлик хизмати бошлиғи лавозимидан олиб ташлаб, коррупция айблови билан қамоққа олди.

2007 йил июлида Режепов пора олиш, товламачилик, фирибгарлик, солиқлардан бош тортиш ва жиноий гуруҳ тузишда айбдор деб топилиб, 17 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Туркманистон расмийлари ҳеч қачон Режепов жазо муддатини ўтаётгани ҳақида расмий баёнот бермаган эса-да, унинг Ашхобод ташқарисидаги Овадан Тепа қамоқхонасида ушлаб тургани ишониларди.

XS
SM
MD
LG