Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 16:54

Олимлар Ер юзида жонзотлар қачон пайдо бўлганини аниқлади


Бундай қарийб ярим миллиард йил аввал Ер сайёрасида йирик муз даври бошланган. Янги изланиш натижаларига кўра, айнан шу муз даври Ерда мураккаб ҳаёт ривожланишига замин яратган.

Ер юзида узоқ пайт содда микроблар ҳукмронлик қилган. Ушбу содда организмлар қачон ва қай йўсинда мураккаб жонзотларга айлана бошлагани олимларни қизиқтириб келади.

Австралия миллий университети сақланиб қолган углеводород биокўрсаткичлари ёрдамида Archaeplastida номи билан маълум бўлган мураккаб организмлар қачон ривожланганини аниқлашди.

Университет ходими Жохен Брокс: “Ушбу молекулалар бундан 650 миллион йил олдин [ҳаёт] жуда қизиқ бўла бошлаганини кўрсатади. Бу экотизимлар инқилоби, сув ўтларининг исёни бўлган”, деди.

Сув ўтлари кўпая бошлаган пайтда Ер юзини эгаллаб турган музликлар эрий бошлаган бўлган.

“Ерни 50 миллион йилдан ошиқ пайт муз қоплаб турган”, деди Брокс.

Йирик музликлар бутун бошли тоғ тизимларинини кукунга айлантирган, бу эса кўплаб озуқани юзага чиқарган. Глобал исиш давомида қор эриганидан кейин дарёлар ушбу озуқаларни океанларга оқизиб борган.

Тоғлардан чиққан озуқалар ресурсларга бўлган рақобатни сустлаштирган. Натижада эволюция учун шароит яратилган.

Криогений даврида содир бўлган мазкур ўзгаришларсиз мураккаб ҳаёт ривожланиши кечиккан бўлар эди.

Ушбу изланиш натижалари Nature журналида чоп этилди.

XS
SM
MD
LG