Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2019, Тошкент вақти: 20:39

Бедарак йўқолган чечен хонандасининг "яқин орада" пайдо бўлиб қолиши айтилди


Хонанда Зелимхан Бакаев Чеченистон раҳбари Рамзан Қадиров билан.

Чеченистон республикасининг Миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Жамбулат Умаров ОАВ томонидан Грознийда хонанда Зелимхон Бакаевнинг йўқолиб қолиши ҳақида тарқатилган хабарларни “аҳмоқона”, деб баҳолади.

Унинг айтишича, хонанда “яқин орада” пайдо бўлади. Бироқ у Бакаевнинг ҳозир қаердалигини очиқламаган.

Бакаев 8 август куни Грознийда ҳарбий кийимли шахслар томонидан ушлаб кетилганини журналистларга бир неча манба айтган, унинг йўқолиб қолганини бир нечта манба тасдиқлаган.

Бакаев Доғистон, Ингушистон ва Москвада қўшиқ куйлаган. Озодлик радиоси манбасининг айтишича, унга Чеченистонда қўшиқ куйлаш тақиқланган. Чунки “унинг мусиқаси республикада тушуниладиган мусиқалардан фарқ қилади”.

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG