Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 22:39

Барселонада оломон устига машина ҳайдаган ҳужумчи ҳали ҳам озодликда


Испания полицияси Барселона шаҳрида оломон устига автомобил ҳайдаган 22 ёшли марокашликни қидирмоқда.

Полицияга кўра, ҳужумда гумонланаётган бу йигит ҳали ҳам озодликда ва Францияга ўтиб кетган бўлиши мумкин.

Бундан аввал Испания полицияси Барселонадан юз чақирим узоқликдаги Камбрилс шаҳарчасида террорчиликда гумон қилинган беш кишини отиб ўлдирганини билдирганди.

Пайшанба куни Барселона шаҳрида ҳужумчилар фургон машинасини одамлар устига ҳайдаб 13 кишини ўлдиришган ва юздан зиёд одамни яралашганди.

Барселонадаги ҳужум учун ўзини "Исломий Давлат" дея атайдиган экстремист гуруҳ масъулиятни ўз бўйнига олди.

XS
SM
MD
LG