Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 10:42

ИШИД Сургутдаги пичоқ ҳужумига масъулиятни зиммасига олди


Россиянинг Сургут шаҳри маркази

Россиянинг Сургут шаҳри марказида жойлашган Бажова кўчасида номаълум шахс йўловчиларга пичоқ билан ташланиши оқибатида 8 киши жароҳатланди.

Мамлакат тергов қўмитаси матбуот хизматига кўра, бу ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11:20дан 11:40 оралиғида рўй берган.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар одамларга пичоқ билан ҳужум қилган одамни отиб ўлдирган.

Ҳужум учун ўзини "Исломий давлат" ёки ИШИД дея атайдиган экстремист гуруҳ масъулиятни ўз бўйнига олди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG