Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 14:11

Финляндияда Турку терактидан сўнг мотам эълон қилинди


Финляндияда якшанба куни Турку қурбонлари хотирасига мотом эълон қилинди.

Полиция Туркудаги ҳужумни террор ҳуружи сифатида тергов қилмоқда. Бу мамлакатдаги илк террорчилик ҳужуми сифатида қайд қилинаяпти.

Жума куни Туркуда номаълум шахс одамларга пичоқ билан ташланган, оқибатда икки одам ҳалок бўлган, саккиз одам жароҳатланганди.

Бугун Туркудаги ҳужум содир бўлган бозор ҳудудига юзлаб одам йиғилиб, бир дақиқалик сукут сақлаб қурбонларни хотирлади. Ушбу тадбир бутун Финляндия бўйлаб ўтказилди.

Полиция одамларга пичоқ билан ташланган ҳужумчи 18 яшар марокашлик йигитга қарата ўқ узиб, уни оёғидан яралаган ва қўлга олган. У шифохонага ётқизилиб, 20 август куни сўроқ қилинган.

Ҳужум оқибатида яраланганлар орасида Италия ва Швеция фуқаролари ҳам бор.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG