Линклар

Ўзбекистонга келтирилган гўшт ва ун акциз солиқларидан озод қилинади


Андижон бозоридаги гўшт растаси

Ўзбекистон президенти 15 августда чиқарган янги қарорга мувофиқ, 1 сентябрдан Ўзбекистонга келтириладиган гўш ва ундан акциз солиқлари бутунлай олиб ташланади.

Бу ҳақда Ўзбекистондаги маҳаллий нашлар Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Шунингдек, маҳсулотларнинг баъзи турлари, жумладан йирик шохли қорамол ва чўчқа гўшти, чўчқа ёғи, уй паррандалари ёғи ва бошқа турдаги гўшт маҳсулотларига ҳамда қаҳва, буғдой уни ва ҳайвонларни боқиш учун ем маҳсулотлари белгиланган акциз солиқдан озод этилган.

Ташқи Савдо вазирлигига кўра, янги тартибни жорий этишдан рақобатни кучайтириш ва маҳсулотлар нархини ушлаб туриш мақсади кўзланган.

Фирибгарлик йўли билан нархларнинг сунъий ўзгариши, чайқовчилик фаолияти орқали сунъий товар айланмасининг ҳажмига таъсир ўтказишни олдини олиш ҳам мақсад қилинган.

Янги чоралар Ўзбекистонда гўшт ва гўшт маҳсулотлари кескин кўтарилгани манзарасида кузатилмоқда.

Ўзбекистонлик сотувчи ва харидорларга кўра, май ойи бошидан буён мамлакатда мол ва қўй гўшти 10, 15, баъзи жойларда ҳатто 20 фоизгача қимматлаб кетди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бозордаги нархларни назорат қилиш мақсадида июнь ойида ҳукумат комиссияси тузганди.

XS
SM
MD
LG