Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 20:30

Олимлар автономлаштирилган роботлар хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда


Элон Маск

Роботлар ва сунъий идрок бўйича юздан ошиқ етакчи мутахассис, жумладан, Илон Маск БМТни "қотил роботлар" номи билан маълум бўлган хавфли автономлаштирилган қуролларларга қарши чора кўришга чорламоқда.

IT соҳасидаги таниқли шахслар, жумладан, Tesla директори Маск ҳамда Googleга қарашли DeepMind ширкати асосчиларидан бири Мустафо Сулайман имзолаган мактубда "Автономлаштирилган леталь қуроллар уруш тарихидаги учинчи инқилоб бўлиши мумкин", дейилади.

Роботик қуроллар бўйича махсус БМТ гуруҳи душанба куни учрашиши режалаштириглан эди, аммо йиғин ноябрь ойида қолдирилди.

2015 йилда минглаб изланувчи ва таниқли шахс автономлаштирилган қуролларни ман этишга чорлаган эди.

Маск ҳам, британиялик таниқли астрофизик Стивен Хокинг ҳам “сунъий идрок хавфлари” ҳақида огоҳлантириб келади.

XS
SM
MD
LG