Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 03:03

Соғлиқни мустаҳкамлаш учун ҳафтасига қанча жисмоний машқ қилиш керак?


Югуриш мусобақаси

Жисмоний машқ қилиш ҳамманинг соғлиғи учун жуда муҳим. Лекин ким қанча машқ қилиши кераклигини ёшга боғлиқ.

Катталар (18-64 ёш)

Вояга етганлар ҳафтасига 2,5 соат енгил аэробик жисмоний маш қилиши ёки 1 соату 15 дақиқа интенсив жисмоний машқ қилиши керак. Ҳафтасига 5 соат ёки ундан ҳам кўп жисмоний машқ қилиш бунданда кўп фойда келтиради.

Аэробик машқларни ҳафтанинг уч кунига чўзиш айни муддао бўлади.

Ҳар бир машғулот камида 10 дақиқага чўзилиши керак.

Вояга етганлар яна ҳафтасига камида икки кун ўтириб-туриш, тортиниш ёки тош кўтариш каби машқларни қилиши керак.

Болалар ва ўсмирлар (6-17 ёш)

Болалар ва ўсмирлар кунига камида бир соат жисмоний машқ қилиши керак. Болалар яна камида уч кун мушакларни кучайтирувчи машқлар (масалан, тортиниш) ва суякларни қотирувчи машқларни (масалан, сакраш) қилиши керак. Болалар ва ўсмирлар жисмоний машқлари уларнинг ёшларига мувофиқ ва қизиқлари бўлиши керак.

Кичик болалар (2-5 ёш)

Кичик ёшдаги болалар кунига қанча машқ қилиши кераклиги белгиланмаган. 2-5 ёшдаги болалар кунига бир неча марта фаол ўйинларни ўйнаши керак. Кичкинтойлар машқлари ҳам уларнинг ёшларига мувофиқ ва қизиқарли бўлиши керак.

XS
SM
MD
LG